«Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик», — деб ёзди Саидов ўзининг Telegram каналида.
Вазирлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилгани, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этгани таъкидланди.
«Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик», — дейди ТИВ раҳбари.
Эрон Қизил ярим ой жамияти маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида 555 киши ҳалок бўлди. Эрон давлат ОАВларига кўра, Минаб шаҳридаги қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида камида 165 киши ҳаётдан кўз юмган.
Аввалроқ Бахтиёр Саидов Яқин Шарқ мамлакатларидаги — Қатар, Кувайт, Ўмон, Иордания, Баҳрайн ва БААдаги ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилган. У ҳамкасблари билан минтақадаги вазият ҳақида гаплашиб, Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаш ҳамда бирдамлик сўзларини етказган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.