Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Мўмин Олимович Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги.

Мўмин Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳри ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Амонов янги лавозимда 2023 йил апрелидан буён ишлаб келаётган Алишер Файзиллоев ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.