Тўқнашув тўлиқ 12 раунд давом этди ва унинг якунларига кўра, ҳакамлар бир овоздан ғалабани Иноуэга тақдим этишди.
Япониялик боксчи Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналишлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилади. 33 ёшли спортчи ушбу вазн тоифасида еттинчи бор мутлақ жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Эндиликда япониялик боксчининг ҳисобида профессионал рингда 33 та ғалаба бор ва у ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. 28 ёшли Накатани эса фаолиятидаги 32 та ғалабадан сўнг илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.