Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида медалларга эга бўлишди
Айни кунларда Мисрнинг Исмоилия шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кунда 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль:
79 кг: Бобурмирзо Ёқубов (даст кўтариш, 152 кг)
Бронза медаль:
63 кг: Зиёда Худойқулова (даст кўтариш, 93 кг)
Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги иштироки давом этади.
Манба: olympic.uz