Ҳаваскор бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Умматалиев ярим оғир вазн тоифасида польшалик Дамиан Драбикка қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган баҳс муддатидан олдин якунланди.
Ҳамюртимиз учрашувнинг иккинчи раундидаёқ рақибини кучли зарбалар эвазига нокаутга учратди ва ҳакам баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, бу ғалаба Жавоҳир Умматалиев учун профессионал боксдаги иккинчи муваффақият бўлди.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.