UFC 328: Энг енгил вазнда чемпион ўзгармaди

UFC 328: Энг енгил вазнда чемпион ўзгармaди

АҚШнинг Ньюарк шаҳрида бўлиб ўтаётган UFC 328 турнири доирасида энг енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказилди. Унда мьянмалик Жошуа Ван япониялик Тацуро Тайрага қарши баҳс олиб борди.

Беш раундга мўлжалланган жанг якунида 24 ёшли Ван ўз рақибини нокаутга учратди. Бу ғалаба Жошуа учун профессионал ММАдаги 17-муваффақият бўлди (2 та мағлубият). 26 ёшли Тайра эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (18 та ғалаба).

Шу тариқа, Жошуа Ван ўз вазн тоифасида UFC камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Қайд этиш жоизки, Ван кетма-кет 7 та жангдан бери ғалаба қозониб келмоқда.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.