Ўзбекистон фермерларига дизел ёқилғиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ўзбекистон фермерларига дизел ёқилғиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди. Унга кўра, биржа орқали харид қилинган дизель ёқилғиси харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

Янги тартибга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари дизель ёқилғиси нархи бир тоннаси учун 13 миллион сўмдан ошган тақдирда субсидия олиш имкониятига эга бўлади. Компенсация миқдори чекланган бўлиб, давлат ҳар бир тонна учун 2 миллион сўмгача бўлган қисмни қоплаб беради.

Тўловлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур агентликка Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим вазифалари, жумладан, пахта хомашёсини сотиш ва пахта-тўқимачилик кластерларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ субсидияларни тақсимлаш ваколатлари ўтказилади.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур чоралар фермерлар харажатларини камайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.