Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ҳамда Бош вазир Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғир ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этди, шунингдек, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.