Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди.

“Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган саммит тадбирларида иштирок этади.

Шунингдек, дастурга мувофиқ делегациялар раҳбарларининг туркий дунёнинг маънавий ва тарихий марказларидан бири ҳисобланган Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектларга ташрифи ҳам киритилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.