Конгресс доирасида Бош ассамблея йиғилишлари, ФИДЕ Кенгаши мажлислари, минтақавий тузилмалар учрашувлари ҳамда турли комиссиялар фаолияти билан боғлиқ муҳокамалар ташкил этилади.
Белгиланган режага мувофиқ, ФИДЕ раҳбар органлари сайлов жараёнлари конгрессдан олдин ўтказилади. Хусусан, президент ва вице-президент сайлови 2026 йил 26 июль кунига белгиланган. Шунингдек, сайланадиган вице-президент ва минтақавий президентлар бўйича овоз бериш 26 август куни ўтказилиши режалаштирилган.
ФИДЕ қоидаларига кўра, президентликка номзод кўрсатиш учун камида бешта миллий федерация қўллаб-қувватлови талаб этилади. Бунда турли қитъалардан федерациялар иштирок этиши шарт бўлиб, қўллаб-қувватловчилар сони белгиланган меъёрдан ошмаслиги керак. Вице-президентлик лавозими учун эса камида учта миллий федерация тавсияси талаб этилади.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси 1992 йилдан буён ФИДЕ аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон 2022 йилда ФИДЕ Конгресси доирасида 2026 йилги Жаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида ҳам Самарқанд шаҳри Жаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.