Маълум қилинишича, тадбир давомида Самарқанд вилоятида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс қўлга олинган. Улар хориждан олиб кирилган йирик миқдордаги тақиқланган моддаларни ташишда гумон қилинмоқда.
Текширув жараёнида гумонланувчилардан 5 килограмм 160 грамм опий мусодара қилиниб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.