Шавкат Мирзиёев «Шарқ дурдонаси – 2026» жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

Шавкат Мирзиёев «Шарқ дурдонаси – 2026» жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ахалтеке отлари ўртасида ўтказилган «Шарқ дурдонаси – 2026» жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларига табрик йўллади.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида мазкур мусобақа Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва отчилик анъаналарини асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Президент фикрича, чемпионат Марказий Осиё халқларининг маънавий яқинлиги, миллий анъаналарга ҳурмат ва от спортини ривожлантириш рамзига айланди. Қайд этилишича, минтақа халқлари учун от азалдан жасорат, эркинлик, садоқат ва гўзаллик тимсоли ҳисобланади.

Табрикда Туркманистоннинг ахалтеке зотини асраш ва оммалаштириш борасидаги ишлари, шунингдек, отчилик ва от спортини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам алоҳида эътироф этилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш, наслдор отчиликни қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий инфратузилмани шакллантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мурожаат сўнгида давлат раҳбари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдириб, мусобақа иштирокчиларига сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва янги зафарлар тилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.