Тадбирда давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг илмий ва эксперт доиралари вакиллари қатнашди.
Акмал Саидов ўз нутқида халқаро-ҳуқуқий мулоқот МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро англашув, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Ҳамдўстлик ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш долзарб аҳамият касб этиши қайд этилди.
Форум иштирокчилари халқаро ҳуқуқнинг барқарор тараққиётни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини илгари суришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, миллий ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, ҳуқуқий маърифатни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал жиҳатдан кучайтириш борасида тажриба алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Форум МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳуқуқий ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳаларидаги замонавий чақириқларга нисбатан умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.