Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти: айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20°, кундузи +27…+32°. Шамол тезлиги 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат кечаси +19…+24°, кундузи +27…+32°. Шамол кучайиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: айрим жойларда қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +19…+24°, кундузи +30…+35°.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25°, кундузи +32…+37°.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси +17…+22°, кундузи +30…+35°.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар: айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15°, кундузи +22…+27°.
Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.