Наманганда ОАВ вакиллари учун «Медиа-ҳафталик» старт олди

Наманганда ОАВ вакиллари учун «Медиа-ҳафталик» старт олди

Намангандаги «Маърифат маскани» маърифат марказида бутун мамлакатдан оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган «Медиа-ҳафталик» — таълим лойиҳаси ўз ишини бошлади.

Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар гуруҳларга тақсимланиб, медиа соҳасининг етакчи мутахассислари ва экспертлари раҳбарлигида амалий машғулотларга киришдилар.

Дастур медиа соҳасида сунъий интеллект, фактчекинг, медиахавфсизлик, контент-стратегия, SMM, мобиль фотография, визуал сторителлинг, аудитория билан ишлаш ва замонавий медиа-трендлар бўйича тренингларни ўз ичига олади. Асосий эътибор амалий кейслар ва профессионал тажриба алмашишга қаратилган.

Шунингдек, тадбир доирасида медиа муҳитини ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган очиқ мунозаралар ўтказилмоқда.

«Медиа-ҳафталик» Президент Администрацияси ҳузуридаги Медиа контент тайёрлаш маркази томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбир 22 майга қадар давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.