Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

19 май куни Тошкентнинг бир нечта туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди. Ўчиришлар газ тармоқларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Ўчириш манзиллари ва вақти:

Янгиҳаёт тумани — соат 11:00 дан 19:00 гача
Маҳаллалар: «Бинокор», «Хожа Учқун», «Жалоир» ва «Гулзор».

Мирзо Улуғбек тумани — соат 10:00 дан 17:00 гача
Маҳалла: «Катта Қорасув».

Яшнобод тумани — соат 10:00 дан 15:30 гача
Маҳаллалар: «Фидойилар», «Алимкент», «Мағзуний» ва «Беш бола».

Сергели тумани — соат 11:00 дан 16:00 гача
Маҳалла: «Кенг Макон».

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти тўлиқ ҳажмда тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.