Гуанчжоуга йўл олган Centrum Air самолётига чақмоқ урилди

Гуанчжоуга йўл олган Centrum Air самолётига чақмоқ урилди

Centrum Air авиакомпанияси Тошкент — Гуанчжоу — Тошкент йўналиши бўйича 16 май куни амалга оширилиши керак бўлган рейс кечикишига изоҳ берди.

Компания маълумотига кўра, олдинги рейсни амалга ошириш вақтида ҳаво кемасига чақмоқ урилган.

Хавфсизлик талаблари ва амалдаги авиация стандартларига мувофиқ, самолёт тўлиқ техник кўрик, диагностика ва зарур тиклаш ишларини ўтказиш учун дарҳол эксплуатациядан чиқарилган.

Текширув якунларига кўра, авиакомпания ушбу йўналишга хизмат кўрсатувчи ҳаво кемасини алмаштиришга қарор қилган.

Мажбурий кутиш вақтида йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилиб, уч маҳал овқат билан таъминланган.

Янгиланган жадвалга кўра, Гуанчжоудан Тошкентга рейс 18 май куни маҳаллий вақт билан соат 20:25 да учиб кетган, Ўзбекистон пойтахтига етиб келиш эса 19 май куни соат 00:50 га режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.