ИИВ маълумотларига кўра, ёш йигит Қўйлиқ массивида ҳудудни айланиб юрган профилактика инспектори томонидан шубҳали ҳолатда тўхтатилган. Текширув вақтида унинг сумкасидан кукунсимон модда солинган 36 та ўрам топилган.
Хабар қилинишича, гумонланувчи ижтимоий тармоқлар орқали даромад топиш ҳақидаги таклифни топган ва номаълум шахслар билан боғланган. У закладкаларни жойлаштириш манзиллари координаталарини мессенжер орқали олган. Дастлабки маълумотларга кўра, у қўлга олинган куни наркотик моддаларни 14 та манзилга қолдиришга улгурган.
Кейинги текширувлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кўрсатилган манзиллардан қолдирилган ўрамларни мусодара қилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.