Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хорижий туристлар сони 930,8 минг нафарга ошган бўлиб, ўсиш 29,9 фоизни ташкил этган.
Энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган. Ташриф буюрувчилар сони бўйича Қирғизистон етакчилик қилди — 1,14 млн нафар. Кейинги ўринларда Тожикистон (965,5 минг) ва Қозоғистон (935 минг) қайд этилган.
Шунингдек, биринчи ўнталикдан Россия (341,8 минг), Афғонистон (161,5 минг), Хитой (132,2 минг), Туркманистон (108,4 минг), Туркия (57,7 минг), Ҳиндистон (16,1 минг) ва Корея Республикаси (12,1 минг) ўрин олган.
Туристлар оқимининг ўсиши хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга бўлган барқарор қизиқиши ҳамда мамлакат туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасини акс эттирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.