Футзал. Ўзбекистон кубоги финали иштирокчилари маълум бўлди

Футзал. Ўзбекистон кубоги финали иштирокчилари маълум бўлди

Нуфузи жиҳатидан мамлакатимиз футзалида иккинчи ўринда турадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2026 йилги мавсуми бош соврини учун баҳс олиб борувчи даъвогарлар аниқланди.

Амалдаги Кубок соҳиби – БМБ жамоаси мусобақа мезбонларига қарши ўйинда иккита ютуққа эришган бўлса. СҚБ Тошкент вилоятининг “Максам-Чирчиқ” жамоаси тўсиғидан муваффақиятли ўтди.

Қашқадарёлик мухлислар “Насаф”дан бу босқичда ҳам мўжиза кутишганди. Ярим финалнинг илк тўқнашуви ишқибозлар умидини бироз оқлагандек кўринганди. Аммо жиддий рақобатга ва эҳтиросларга бой ўйинда мезбонларнинг руҳий тайёргарлиги панд берди. Жамоа етакчиси Ихтиёр Ропиев биринчи учрашувда майдондан четлатилган бўлса, Одилжон Асомов иккинчи сариқ карточкасини «ишлади». Уларнинг йўқлиги жавоб учрашувида яққол билинди. БМБ ПФC ортиқча қийинчиликсиз, йирик ҳисобда зафар қучди.

СҚБ ҳамда “Максам-Чирчиқ” жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ярим финал учрашуви тенг курашлар остида кечди. Биринчи баҳсда банкчилар битта тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда ҳам интрига сўнгги сонияларгача сақланиб турди. Аммо керакли вазиятларда СҚБ футзалчиларининг тажрибаси ва маҳорати ўз сўзини айтди. Шу тариқа финалга иккинчи йўлланмани СҚБ жамоаси қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашуви пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Финал учрашуви 2026-йилнинг 3-июн куни соат 18:00 да бошланади.

Манба: O‘zbekiston futzali

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.