Педагоглар учун транспорт чипталарига чегирма жорий этилиши мумкин

Педагоглар учун транспорт чипталарига чегирма жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда таълим муассасаларида фаолият юритаётган айрим педагоглар учун ички йўналишлардаги самолёт ва поезд чипталарига чегирма бериш тартиби жорий этилиши мумкин.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, рейтинги энг юқори бўлган 100 та мактаб, 100 та мактабгача таълим муассасаси, 20 та техникум ва 10 та олий таълим муассасасида ишловчи педагогларга йилда бир марта 15 фоизгача чегирма тақдим этиш таклиф қилинмоқда.

Ташаббус педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий рағбатини ошириш ва таълим соҳасида самарали фаолият юритаётган мутахассисларни қўшимча қўллаб-қувватлашга қаратилгани қайд этилмоқда.

Ҳозирда мазкур қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.