Андижонда 5 миллиард сўмлик дори воситалари ноқонуний ишлаб чиқарилиши аниқланди

Андижонда 5 миллиард сўмлик дори воситалари ноқонуний ишлаб чиқарилиши аниқланди

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний ишлаб чиқариш цехини аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, тўртта компания зарур рухсат берувчи ҳужжатлар ва сертификатларсиз маҳсулот ишлаб чиқарган. Текширув давомида Simbaby, Doclungc, Leron, Yodigan ва Polivit каби 100 га яқин турдаги дори воситалари ва БФҚлар мусодара қилинган.

Аниқланишича, препаратларни тайёрлашда технологик талаблар қўпол равишда бузилган, шунингдек, санитария-гигиена меъёрларига риоя қилинмаган, бу эса истеъмолчилар саломатлиги учун эҳтимолий хавф туғдириши мумкин бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати тахминан 5 миллиард сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ишнинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.