Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди

Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 7-тур учрашувлари якунланди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақа пешқадами, германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб борди. Баҳснинг дебют қисмида тенглик кузатилган бўлса, германиялик гроссмейстер 25-29 юришлар оралиғида кичик хатоларга йўл қўйди. Натижада устунлик ўзбек шахматчиси томонига ўтди. Боз устига, ҳамюртимиз энг аниқ юришларни амалга ошира бошлади.

40-юришга келиб Синдаровнинг пиёдаларидан бири Фарзинга чиқиши аниқ бўлгач, Кеймерни мағлубиятни тан олди. Бу Жавоҳирнинг мусобақадаги илк ғалабаси ҳисобланади.

Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди
7-турдан сўнг Жавоҳир 3,5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. 8-турда Синдаров нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши қора доналарда ўйин ўтказади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.