Гуманитар ёрдам Балх вилоятига Ҳайратон шаҳри орқали етказилди. Ёрдамни топшириш маросимида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Афғонистон томони вакиллари иштирок этди.
Юк таркибидан ун, гуруч, шакар, ўсимлик ёғи, макарон ва қандолат маҳсулотлари, нохат ҳамда тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.
Афғонистон вакиллари Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва гуманитар ёрдам учун миннатдорлик билдириб, ўзбек халқини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.