Маълумотларга кўра, республика ҳудудларидаги 2 минг 100 дан зиёд жоме масжидларда ҳайит намозлари адо этилади. Байрам кунлари фуқаролар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кучайтирилган тартибда хизмат ташкил этилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги томонидан жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, одамлар гавжум жойларда назоратни кучайтириш ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс чоралар амалга оширилаётгани қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.