Ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити муносабати билан 5 кунлик дам олиш кутиб турибди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан фуқаролар кетма-кет беш кун дам олади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорда белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ:
- 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан дам олиш куни;
- 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
- 29 май, жума — қўшимча ишланмайдиган кун;
- 30 май, шанба — олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
- 31 май, якшанба — анъанавий дам олиш куни.
Шу тариқа, Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакат аҳолиси учун узлуксиз беш кунлик дам олиш имконияти яратилади.