Маълум қилинишича, қабул давлат буюртмаси ҳамда очиқ танлов асосида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.
Жорий ўқув йилида абитуриентлар қуйидаги бешта магистратура мутахассислиги бўйича ҳужжат топшириши мумкин:
— Давлат бошқаруви;
— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш;
— Инсон ресурсларини ривожлантириш;
— Давлат сиёсати;
— Давлат молиясини бошқариш.
Ҳужжатлар 2026 йил 26 майдан бошлаб Академиянинг расмий онлайн платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинмоқда.
Таъкидланишича, мазкур таълим дастурлари давлат бошқаруви тизими учун замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрларни тайёрлашга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.