ФВВ вазирлиги 31 май куни фуқаролар учун қабул ўтказади

ФВВ вазирлиги 31 май куни фуқаролар учун қабул ўтказади


2026 йил 31 май куни соат 9:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати биносида ФВВ вазири, генерал-майор Абдулла Икрамов томонидан фуқаролар қабули ўтказилади.

Маълум қилинишича, қабулда фуқаролар, тадбиркорлар, тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этиши мумкин. Мурожаатлар фавқулодда вазиятлар тизими фаолияти, ижтимоий масалалар ва бошқа йўналишларга оид бўлиши мумкин.

Қабул Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратида ташкил этилади.

ФВВ иштирок этувчи фуқаролардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишни сўраган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.