Метан заправкаларида 1 июндан нархлар ошиши кутилмоқда

Метан заправкаларида 1 июндан нархлар ошиши кутилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, айрим автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС) 1 июндан бошлаб метан гази нархини бир кубометр учун 5750 сўмгача оширишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча мазкур маълумот расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, ҳайдовчилар орасида метан нархининг эҳтимолий ошиши кенг муҳокама қилинмоқда.

Расмий маълумотлар эълон қилинган тақдирда, қўшимча ахборот берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.