Ўзбекистон ва Австрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Австрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда иқтисодий ва гуманитар йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, жумладан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.