Бош прокуратура маълумотларига кўра, йигит 28 май куни қариндошлари билан дам олиш масканларидан бирида ҳордиқ чиқараётган бўлган. Дарёда чўмилаётган вақтда у сувдан чиқиб кета олмаган ва чўкиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари қидирув ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирча марҳумнинг жасади топилмаган, қидирув ишлари тўртинчи кун давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.