Андижонда “Медиа ҳафталик” амалий босқичда давом этмоқда

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда.

Дастур доирасида медиа соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар иштирокида реал иш тажрибаси, амалда синовдан ўтган ёндашувлар ҳамда замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда. Журналистика, рақамли коммуникация, контент стратегияси ва аудитория билан самарали ишлашга оид долзарб масалалар экспертлар иштирокида таҳлил этилмоқда.

Машғулотлар интерактив форматда, мунозаралар ва амалий топшириқлар асосида ташкил этилгани иштирокчиларнинг жараёнда фаол иштирокини таъминламоқда.

“Медиа ҳафталик” 5 июнга қадар давом этади. Ҳар бир кун янги мавзулар ва амалий билимлар билан бойиб бормоқда. Тадбир давомида шаклланаётган ғоя ва ташаббуслар келгусида мамлакат медиа макони ривожига хизмат қилиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.