Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини билдирган, шунингдек, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаган.
21 июнь куни кечқурун Қатар пойтахти Доҳа яқинидаги Рас-Лаффан саноат зонасида жойлашган Barzan газни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди. Оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 66 киши жароҳатланди. QatarEnergy компаниясининг билдиришича, ҳалокатга ишлаб чиқаришни ишга тушириш вақтидаги «техник инцидент» сабаб бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Gazeta`га маълум қилишича, портлаш оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси Қатар Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар билан доимий алоқада бўлиб турибди, деб қайд этди ТИВ матбуот котиби.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.