Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергосавдо» филиали туман бўлими муҳандиси фуқарога тегишли савдо дўконида аниқланган электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича тузилган далолатномани қонуний тартибда кўриб чиқмаслик, ишни судга юбормаслик ҳамда янги электр ҳисоблагичини ўрнатиб, расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у аввал олинган 200 АҚШ доллари ва 1 миллион 50 минг сўмдан ташқари, қолган 500 АҚШ доллари ҳамда 2,4 миллион сўмни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Андижон вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Балиқчи тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари хизмат ваколатидан фойдаланиб, туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг ойлик фаолият кўрсаткичларини ижобий баҳолатиб бериш учун пул талаб қилгани аниқланган.
Тезкор тадбирда мансабдор шахс электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан йиғиб берилган 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.