Йиллик даромади 6,2 миллион долларни ташкил этган ўзбекистонлик футболчи рейтингда 38-ўринни эгаллаб, рўйхатдан жой олган ягона Ўзбекистон вакили бўлди.
Forbes баҳосига кўра, Ҳусановнинг 5 миллион доллари иш ҳақи ва футбол бонусларидан, яна 1,2 миллион доллари эса реклама шартномалари, ҳомийлик келишувлари ва тижорат лойиҳаларидан келади. Унинг ҳамкорлари орасида Puma компанияси ҳам бор. Шунингдек, футболчи ўзининг энергетик ичимликлар брендини ҳам ривожлантирмоқда.
Рейтингда биринчи ўринни йиллик 280 миллион доллар даромад билан Криштиану Роналду эгаллади. Унинг 230 миллион доллари футбол шартномаси бўйича тўловлардан, 50 миллион доллари эса тижорат фаолиятидан тушган даромаддан иборат.
Иккинчи ўринни 130 миллион доллар даромад билан Лионель Месси, учинчи ўринни эса бир йилда 95 миллион доллар ишлаган Килиан Мбаппе эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.