Татаристонда корэш бўйича XV юбилей жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди

Татаристонда корэш бўйича XV юбилей жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди

2026 йил 25–28 июнь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида муҳим халқаро спорт тадбири — Корэш бўйича XV Жаҳон чемпионати ва жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Юбилей тартиб рақамига эга ушбу мусобақа корэшнинг этноспортнинг ўзига хос тури сифатидаги юксак халқаро нуфузини яна бир бор тасдиқлади.

Мусобақада дунёнинг 32 давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Чемпионат доирасида эркаклар ўртасида 11 та, ўсмирлар ўртасида эса 10 та медаллар жамланмаси учун баҳслар ўтказилди.

Тантанали тадбирларда Ўзбекистон Республикаси адлия генерали, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси Осиё ўйинлари куратори Эркин Абзалов, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мумин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этдилар.

Сардор Дастиров

Бутунжаҳон белбоғли кураш ассоциацияси Бош котиби

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.