Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Тадбирда Иорданиянинг туризм соҳаси вакиллари, етакчи туроператорлар, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари ҳамда «Royal Jordanian Airlines» авиакомпанияси мутасаддилари иштирок этди.

Тақдимот давомида қатнашчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган меъморий обидалар, шунингдек Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарларнинг туристик имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, мамлакатда экологик, гастрономик, тиббий ва ишбилармонлик туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар мероси, муқаддас қадамжолар ҳамда хорижлик зиёратчилар учун яратилган шароитлар иорданиялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.