Идора маълумотига кўра, аэропортларда кузатилаётган кўплаб қоидабузарликлар божхона талабларини билмаслик оқибатида содир бўлмоқда. Йўловчилар кўпинча тақинчоқлар, валюта, дори воситалари ёки мобил қурилмаларни олиб ўтиш мумкинми-йўқми, олдиндан аниқлаштирмайди ва буюмлари мусодара қилиниши мумкинлигидан хавотирланади.
Божхона қўмитаси дастурчилари томонидан сунъий интеллект асосида яратилган AiRO валюта, дори воситалари, мобил қурилмалар, заргарлик буюмлари, тақиқланган товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари, декларацияни тўлдириш тартиби ҳақида маълумот беради. Шунингдек, қайси ҳолатларда «яшил» ёки «қизил» йўлак орқали ўтиш лозимлигини ҳам тушунтиради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.