Маълумотларга кўра, мамлакатда 85 ёш ва ундан катта аҳоли сони 168 минг 973 нафарга етган.
Шунингдек, ёш гуруҳлари бўйича энг кўп аҳоли 0–4 ёш тоифасига тўғри келиб, уларнинг сони 4 миллион 607 минг 149 нафарни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда 5–9 ёшдагилар (3 миллион 859 минг 606 нафар) ва 10–14 ёшдагилар (3 миллион 406 минг 515 нафар) қайд этилган.
Дастлабки натижалар мамлакат аҳолиси таркибида ёшлар улуши юқорилигини кўрсатмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.