Тошкентда пора олган кадастр бош инспектори қўлга олинди

Тошкентда пора олган кадастр бош инспектори қўлга олинди

Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Кадастр агентлигининг Яшнобод тумани бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс хизмат ваколатидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни буздирмаслик ва унга нисбатан маъмурий жарима қўлламаслик эвазига ушбу маблағни талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.