Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел ва тошқин хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел ва тошқин хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 4–6 июль кунлари мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши кутилмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Синоптиклар айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиши ва маҳаллий сув босиш ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудлари аҳолиси, шунингдек, ҳайдовчилар ва дам олувчиларга эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиш, хавфли ҳудудларга сафарларни чеклаш ҳамда фавқулодда хизматларнинг расмий хабарларини кузатиб бориш тавсия этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.