Масъулларга 1 сентябргача оқова сувларни қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, келгуси йилдан Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган замонавий оқова сувларни тозалаш иншооти қурилиши бошланади. Бу Сергелидаги мавжуд иншоот юкламасини сезиларли даражада камайтиради.
Бундан ташқари, туманнинг 23 километрлик асосий йўллари реконструкция қилиниб, 455 та «ақлли» светофор, 150 та замонавий автобус бекати ва 10 минг ўринли автотураргоҳ барпо этилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.