Наманган вилоятида аниқланган икки ҳолатда жами 1,5 килограммдан ортиқ марихуана ҳамда 839 туп каннабис ўсимлиги топилди ва белгиланган тартибда олиб қўйилди.
Самарқанд вилоятида эса 20 грамм героинни олиб кетаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтказилган тадбирлар давомида фуқаролар томонидан жами 68 туп каннабис ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланди.
Ҳозирда қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.