«Дунё» АА хабар қилишича, INKAS компанияси 20 та компьютер, 10 та принтер, 5 та тикув машинаси ва 5 та нуқтали пайвандлаш аппаратини бепул топширди.
Компьютер ва принтерлар Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 1 ва 2-сон техникумларга етказиб берилди. Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 1-сон техникумга эса тикув машиналари ва нуқтали пайвандлаш аппаратлари топширилди. Ушбу жиҳозлар малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнида фойдаланилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.