Учрашувда Иордания делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президентига Қирол Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Қайд этилишича, ўтган йили Самарқанд шаҳрида олий даражада ўтказилган музокаралар икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлади.
Жорий йилда парламентлараро дўстлик гуруҳлари ташкил этилди, Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилди ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.
Музокаралар чоғида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.