Саммитда Альянсга аъзо 32 давлат етакчилари иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирга минглаб дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюрган. Ўзбекистон вакиллари мазкур саммитда иштирок этмаяпти.
Саммит кун тартибидан НАТОнинг келгуси фаолиятига доир муҳим масалалар ўрин олган. Жумладан, АҚШнинг амалдаги сиёсати ва Президент Дональд Трамп билан муносабатлар, Украина атрофидаги вазият, Россия билан боғлиқ хавфсизлик масалалари, Альянснинг мудофаа бюджети ҳамда бошқа долзарб йўналишлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Анжуманни ахборот жиҳатидан ёритиш учун Анқарадаги Президент Миллий кутубхонасида Халқаро медиа маркази ташкил этилди. У ерда маҳаллий ва хорижий журналистлар учун 1 800 та иш ўрни, 40 та монтаж хоналари, 100 дан ортиқ жонли эфир нуқталари ҳамда 11 та матбуот анжуманлари зали тайёрланган.
НАТО саммитининг якуний қарорлари ва қўшма баёноти тадбирнинг сўнгги кунида эълон қилиниши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.