Натижаларга кўра, давлат олийгоҳларида бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 19,1 нафар талаба тўғри келса, хорижий олийгоҳлар филиалларида бу кўрсаткич 32,9 нафарни, нодавлат олийгоҳларда эса 55,3 нафарни ташкил этади.
Олийгоҳлар тоифалари кесимида энг яхши нисбат ижод (спорт) фанлари олийгоҳларида қайд этилган бўлиб, уларда бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 8,4 нафар талаба тўғри келади. Тиббиёт фанлари олийгоҳларида ушбу кўрсаткич 13,6 нафарни, амалий фанлар олийгоҳларида 26,8 нафарни, ижтимоий-гуманитар фанлари олийгоҳларида эса 44,3 нафарни ташкил этади.
Айрим олийгоҳларда профессор-ўқитувчи ва талабалар нисбати кескин юқори кўрсаткични, баъзи ҳолларда 200 нафардан ҳам ортиқни ташкил этган.
Нисбатнинг юқори бўлиши талабалар билан индивидуал ишлаш, амалий машғулотлар ва илмий фаолият имкониятларини чеклайди.
Индикатор кўрсаткичлари ва улар бўйича батафсил таҳлил билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда мамлакат олийгоҳларида 1,6 миллиондан ортиқ талабага 61 мингдан зиёд профессор-ўқитувчи дарс бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.