ЖЧ — 2026: Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

ЖЧ-2026: Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Швейцария ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди.

Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакат ҳудудидаги мундиалнинг сўнгги ўйини ҳисобланган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча вақтлари давомида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади — 0:0.

Ғолиб номини аниқлаш учун тайинланган пенальтилар сериясида Швейцария футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди. Бештадан зарба натижасига кўра, Европа вакиллари 4:3 ҳисобида устун келди.

Ушбу ғалаба орқали Швейцария терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди. Кейинги босқичда жамоа амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши майдонга тушади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.