Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мисрликлар дастлаб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди. Жамоа сафида Яссер Иброҳим ва Мустафо Зико гол урди.
Бироқ амалдаги жаҳон чемпионлари учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўйин тақдирини ўзгартиришга муваффақ бўлди. 79-дақиқадан кейин Кристиан Ромеро ҳисобни қисқартирди, ортидан Лионель Месси мувозанатни тиклади. Ғалаба голини эса Энсо Фернандес киритиб, Аргентинага 3:2 ҳисобидаги муҳим зафарни тақдим этди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Лионель Месси пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Миср дарвозабони Мустафо Шобейр қайтарди.
Шу тариқа Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди. Кейинги босқичда жанубий америкаликлар Швейцария ҳамда Колумбия ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.