Ўзбекистонда Жазоирнинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистонда Жазоирнинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасида иқтисодиёт, инвестициялар, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр экани тасдиқланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.